"Agro Suv" – 25 йиллик тажрибага эга мутахассислар жамоаси бўлиб, қишлоқ хўжалигида замонавий суғориш технологияларини жорий этиш ва фермерлар учун эфектив ечимлар тақдим этиш мақсадида ташкил этилган.
Йиллар давомида биз халқаро бозорда юзлаб лойиҳаларни амалга оширдик. Бизнинг мутахассисларимиз Туркия, Италия, Озарбайжон ва бошқа давлатларда йирик агро-лойиҳаларда иштирок этиб, халқаро стандартлар асосида иш тажрибасига эга бўлди.
Ўзбекистонда хам қуйидаги йўналишларда суғориш тизимларини ўрнатдиб модернизация қилиб келмокдамиз:
✅ Интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари
✅ Пахта ва ғалла майдонлари учун томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш
✅ Сув ресурсларини тежаш ва насос станцияларини ўрнатиш
✅ Узумзорлар ва боғларда автоматлаштирилган суғориш тизимлари
Бизнинг агрономларимиз ўз соҳасида рекорд даражадаги ҳосилдорликка эришган ва фермерлар учун энг самарали агротехнологик ечимларни жорий этган.
Бугунги кунда "Agro Suv" халқаро тажриба ва илғор технологиялар асосида янги лойиҳаларни амалга ошириб, фермерлар ва агробизнес учун самарали ва ишончли ҳамкор сифатида фаолият юритмоқда.
"Agro Suv" – Самарали сув, юқори ҳосилдорлик!